Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Ўша-ўша «асов» Фаустино

Баҳо:
+ | -

Колумбия футболи тарихидаги энг сара юлдузлардан бири Фаустино Асприлья ҳеч қачон ўзини зериктириб қўймаган. У ҳаётда ҳам, футбол майдонида ҳам доимо ўзига кучли эътибор қаратарди. Дейлик, Фаустино «Парма»да ўйнаган вақти ўз автомобили билан автобусга тўқнашиб кетиб, унинг ҳайдовчисини роса калтаклаганди. «Универсидад де Чили» клубининг машғулотларидан бирида эса тўппончадан ҳавога тўхтамай ўқ узиши билан ҳаммани безовта қилган. Тино шунингдек, беҳисоб севги қиссаларига берилганки, бунинг оқибатида хотини билан ажрашган. Тўғрироғи, актриса Петра Скарбичга илакишгани оқибатида оиласи бузилганди. Мураббийлар билан доимий тарзда жанжаллашиш эса унинг учун одатий ҳолга айланганди.

Мана, Асприльянинг футболдан кетганига 10 йил бўлди ва у ҳамон асов табиатидан воз кечгани йўқ. Мисол учун, 2009 йили полиция томонидан қўлга олинди, кейинроқ шахсий ранчосида отишмага йўл қўйгани учун 2 йиллик шартли қамоқ жазоси олди. Қолаверса, собиқ хотинига нафақа пули (алимент) тўлашдан бош тортгани туфайли суд олдида жавоб беришига тўғри келди. Умуман, колумбиялик турли шоуларда иштирок этиш, мода журналлари учун суратга тушишни давом эттиряпти. Яна таҳлилчи сифатида телевидениеда тез-тез кўриниш беради. Дейлик, тили «ўткир» Фаустино Колумбия термаси бош мураббийи - Пекерманни боплаб «тузлади, Неймарга эса «Улғайишни унутган болакай», дея баҳо берди.

Бир неча йил олдин Асприлья ярим йил муддатга жонажон шаҳри - Тилуадан чиқиб кетишга мажбур бўлганди. Зеро, унинг уйига мамлакатнинг жанубий-ғарбий томонида шаклланган қуролланган босқинчилар гуруҳи ҳужум уюштирди. Ўшанда жиноятчилар собиқ футболчининг қимматбаҳо буюмларини олиб кетишдан ташқари, унга гуруҳ бошлиғи билан боғланишни тавсия этишди. Хуллас, Асприльядан ўз хавфсизлиги учун ҳар ой маълум миқдорда пул тўлаб юриш талаб қилинди. Натижада Тино шаҳарни тарк этишдан ўзга чора тополмади ва фақатгина босқинчилар гуруҳи қўлга тушганидан кейин қайтди. Эътиборлиси, собиқ футболчи уйига қайтиши ҳамоно отбоқарлик билан шуғуллана бошлади. «Болалигимдан бу ҳайвонларга меҳрим бошқача. Эҳтимол, ёввойи ғарб ҳақида жуда кўп фильм кўрганим таъсир қилгандир», - дейди Асприлья. У яқинда полицияга мурожаат этиб, севимли отини ўғирлаб кетишганини маълум қилди. Аниқланишича, Лукас лақабли пойга отининг нархи 50 минг долларга тенг экан. Хайриятки, полициянинг сайъ-ҳаракатлари билан йўқолган жонивор топилди ва ўз эгасига қайтарилди.

Умуман, Асприлья ўз ватанидаги муҳим воқеликларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Уни гоҳ Барринкильядаги карнавал, гоҳ қандайдир рок-концертда кўриш мумкин, албатта, ҳурлиқо аёллар даврасида. Фаустино одатга кўра, фақат Faustino номли вино ичади ва қимор ўйинларидан ҳам қайтган эмас. Табиийки, Колумбия фахри футболни ҳам бутунлай унутмаган. У доимий равишда хайрия ўйинларида қатнашади. Бир неча йил олдин ҳаттоки, бундай учрашувда майдонга тушиш учун Англияга сафар уюштирганди. Ўшанда «Ньюкасл» фанатлари собиқ футболчини жуда илиқ қарши олишганди.

2015 йил бошида Асприлья бобога айланди ва бўш вақти деярли йўқлигига қарамай, чақалоқ Хуанитани тарбиялашга ҳам кўмак беряпти. Фаустино табиийки, янги йилга ҳам етарлича режалар тузиб қўйган. Хусусан, 2 йилча олдин тузилган C.A.Faustino Asprilla клубининг тараққиёти билан шуғулланишга бел боғлаган. Бу клубнинг рамзи от эканлиги бежиз эмас. Тино шунингдек, Евро-2016 баҳсларини бевосита кузатишни режалаштирган. Хуллас, Фаустино Асприлья ҳамон ҳаёт гаштини сурмоқда.

Манба: Sports.ru,

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:45, 08.01.2016.
Ўқилди: 3935 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4893]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2692]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2348]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2322]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2116]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1953]

«ПСЖ» «Барселона»га қарши ўйин олдидан Нуну Мендеш ҳақида хушхабар олди [1876]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1742]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1628]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик