Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Рюдигер Фритш:«Ютуғимиз минтақамизни кўпчиликка танитди»

Баҳо:
+ | -

«Дармштадт» клуби президенти Рюдигер Фритш охирги интервьюларининг бирида жамоанинг сўнгги йиллар ичида юқори натижаларга эришганини таъкидлаб, келгусида мавжуд вазиятни сақлаб қолиш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш лозимлигини билдирди. Қуйида мутасадди билан уюштирилган қисқача суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўтган йилни сарҳисоб қилсак, жамоа қандай ютуқларга эришди?

- Табиийки, сўнгги икки йилда натижаларнинг ижобий тус олиши туфайли клубнинг маъмурий ва ташкилий қисми сезиларли ўсишга эришди. Даражамизни ошириш арафасида иккинчи бундеслигада атиги бир мавсумни ўтказдик, холос. Бундай шиддат билан олий дивизионга йўл олиш ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган. Мазкур ҳолатнинг ўзига яраша ноқулайлиги ҳам бор: жуда кўп ишлашимиз керак, ҳар қадамда вазифамизни уддалашга уриняпмиз. Бугунги кунга келиб кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

- Масалан?

- Икки йил аввал Ҳудудий лигада тўп сурдик, чипталар фақатгина стадион ёнидаги махсус «будка»да сотиларди. Кейинчалик мазкур масалага жиддий ёндашдик, маркетинг, дастурий таъминот ҳамда бошқа жабҳаларда ривожланиш кузатилди. Табиийки, кадрлар борасида ҳам вазият ижобий тус олди. Қолаверса, ўсмирлар мактабининг асоси яратилди.

- Клубнинг шундай барқарорликни сақлаб қолишига ишонасизми? Кескин юксалишдан сўнг худди шундай пасайиш кузатилиши мумкинлигидан чўчимаяпсизми?

- Бу борада хавотир олмаяпман. Стадионни қайта таъмирлаш бўйича аллақачон, яъни кўтарилишга эришишимиздан аввал бир қарорга келинган. «Дармштадт»нинг қайси лигада ўйнашининг шаҳар раҳбарияти билан биргаликда имзоланган мазкур келишувга мутлақо алоқаси бўлмаган. Реконструкция орқали инвестиция киритиш ва шу тариқа клубнинг ривожланиши учун турли тадбирлар ўтказиш мақсад қилинганди. Ушбу ғоя яқин йиллар мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.

- Жамоа муваффақияти Дармштадт ва унга яқин ҳудудлар учун нечоғли муҳим аҳамият касб этади?

- Бунга қандай жавоб қайтаришни билмайман. Молиявий томондан ютуқларимиз минтақа ҳаётида жиддий ўзгаришга сабаб бўлмади. Аммо энг асосийси, унинг номини кўпчиликка танитди. Экспертларнинг фикрича, турли маркетинг йўллари, ярмаркалар ва бошқа жабҳаларда бундай эффектга эришиш амримаҳол.

- Жамоага «Лилия» деб ном берилган. Ундан тижорий йўлларда фойдаланиш ҳам йўлга қўйишганми?

- Йўқ, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганмиз. Номимизни бозорга олиб чиқмасак ҳам ҳудудимизнинг айнан лилия билан боғлиги кўпчиликка маълум. Мабодо «Кейинги ҳафта «лилиялар» Мюнхен, Гамбург ва Берлинда тўп суришади» қабилида фикр юритсангиз, аксарият мухлислар гап «Дармштадт» ҳақида кетаётганини англашади. Боз устига, ушбу ном клубнинг азалий анъаналарига узвий боғлиқлик касб этади.

Манба: FootballHD.ru,

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:22, 08.01.2016.
Ўқилди: 2284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.