Хабарингиз бор, "Манчестер Юнайтед" жамоаси ижара асосида "Боруссия Д"да тўп сурган Аднан Янузайни муддатидан аввал ўз сафига қайтариб олди. "Қизил иблислар" бош мураббийи Луи ван Галнинг таъкидлашича, бельгиялик ярим ҳимоячига иккинчи имконият берилади.
"Янузайнинг иқтидорига ишонаман ва буни аввал ҳам айтганман. "Боруссия" ўйнаш қийинлигини биламан, аммо, унинн у ерга ўтгани тўғри бўлди. Уилл Кинда ҳам шудди шундай ҳолат. Футболчилар иккинчи имконият учун қайтишди", - дейди Луи ван Гал.