Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Жабборов ҳам “Навбаҳор”да

Баҳо:
+ | -

Бугун жамоамиз аъзолари машғулот ўтказишмади.

Аксинча, бир ҳафталик машғулотлар давомидаги чарчоқни ёзиб, ҳордиқ чиқаришди. Бугун жамоамиз лагерига мозийнинг таниқли дарвозабонларидан бири Анвар Жабборов ҳам келиб қўшилди. Футболчилик фаолиятининг бир қисмини айнан “Навбаҳор”да давом эттириб, маҳаллий мухлисларнинг кумирига айланган Жабборов эндиликда жамоамизда дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритадиган бўлди. Кеча бўлиб ўтган икки тарафламали назорат ўйинидан кейин жамоамиз сафида шуғулланаётган бир қатор футболчиларга жавоб берилди. С.Абдуллаев, Б.Шарофиддинов, Д.Назиров, О.Ҳалилов, Б.Каримжонов, И.Жўраев, Ж.Абдужжаборов, М.Тўраев, Ф.Шокиров каби футболчилар шулар жумласидандир. Эртага жамоамиз машғулотларга киришади. Дастлабки машғулот эрталаб, тренажёр залида олиб борилса кечки пайт футболчиларимиз майдонда шуғулланишади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:00, 11.01.2016.
Ўқилди: 2945 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.