Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Локомотив” Дубайда. Учинчи кун. Яничич сафга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Дубайдаги йиғиннинг учинчи кунида сербиялик легионер Неманья Яничич пайдо бўлди. Ўтган мавсум “Локомотив”да барқарор футбол намойиш қила олган ҳимоячи янги йилни ватанида кутиб олиш учун Сербияга учиб кетганди. Шу боисдан ҳам Яничич Тошкентдаги йиғинда иштирок эта олмади. Бугундан эътиборан эса у тўлиқ мураббийлар ихтиёрида.

2

Бугунги кунни Мирко Йеличич 10:00 да бўлиб ўтган футболчилар иштирокидаги кичик йиғилиш билан бошлади ва у 15 дақиқа давом этди. Залнинг ўзидан жамоа аъзолари тўғри машғулот майдонига йўл олиб, 11:30 га қадар жисмоний тайёргарлик машқларига зўр беришди.

1

Айтиб ўтилганидек, “темирйўлчилар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишяпти. Бугундан эътиборан улар тренажор залига ҳам ташриф буюришди. Бу ерда улар мураббий кўрсатмасига жиддий ёндошган бўлишсада, машғулот умумий планда қувноқ руҳда ўтди. Буни қуйида келтирилган фотосуратлардан ҳам билиб олиш қийин эмас.

17

Ҳориж йиғинидаги ишлар режа асосида давом этмоқда. Сиз биласизки, “Локомотив” ўзининг биринчи ўртоқлик учрашувини 15 январь куни Саудия Арабистони етакчиси “Ал-Аҳли”га қарши ўтказади. Ўйинга уч кун вақт бор. Яничичнинг келиб қўшилиши таркибни янада кучайтирди. Бундан ташқари “Локомотив”нинг яна битта аъзоси Икром Алибоев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга бўлиб турибди.

Қуйида бугунги кун фотосуратлари эътиборингизга ҳавола қилинади.

3  6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:51, 12.01.2016.
Ўқилди: 3683 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.