"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Қизил Иблис"лар раҳбариятига ушбу йил 21 ёшли Джон Стоунс ва 22 ёшли Рафаэл Варанларни қанча пул сарф этилишидан қатъий назар сотиб олишни тавсия этди.
"Ушбу икки ҳимоячини трансферига қанча пул сарфланишини менга фарқи йўқ, агар "МЮ" ушбу трансферларни амалга оширса яқин 10 йиллик икки ажойиб ҳимоячига эга бўлади. Чунки Стоунс ва Варан дунёни энг кучли ҳимоячилари ҳисобланишади.
Жамоа ҳимоядан бошланади сенинг чемпионлик учун илк қўйган қадаминг ҳимоядан бошланади. Агар Стоунс Англияни бошқа жамоасига ўтиб кетса "МЮ" раҳбарияти уни сотиб олмаганлиги учун жуда қаттиқ афсус чекиши мумкин", - дейди Фердинанд.