Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбек қуёши Қатарда порлаяжак

Баҳо:
+1 | -

Январь ойида кўпчилик биз каби мухлисларнинг диққат эътибори Қатарда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қаратилган десак, янглишмаган бўламан. Чунки, ушбу мусобақада олимпия терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, Рио-2016 йўлланмаси учун баҳс юритадилар. Миллионлаб ўзбек футбол мухлислари олимпия терма жамоамиздан ажойиб натижа кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

Ўтган тўрт йилликда юз берган бироз омадсизлик туфайли Лондон-2012 олимпиадасидан қуруқ қолган эдик. Энди бор умидимиз мана шу мусобақадан. Жорий йилнинг ёзида Бразилия мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи 3та ўриннинг бирига эга чиқиш талаб этилади.

Хуш, бу сафар Олимпия терма жамоамиз ишончни оқлайдими?

Ҳар қандай мамлакатнинг футболи қайси ёш тоифасида бўлмасин, уларнинг кўрсатаётган ўйинлари ва эришаётган ютуқларига қараб баҳо беришади. Мен жамоамиздан ёрқин ва самарали ўйинларни кутяпман. Олимпия терма жамоамизнинг тўлақонли тайёргарлик кўриши учун жиддий эътибор қаратилди.

Декабрь-январь ойида Дубайда ташкил қилинган ўқув йиғинлари доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Ундаги асосий мақсад турли тактик схемалар ўстида иш олиб бориш ва ўйинчиларни синаб кўришдан иборат эди. Асосий таркибимизда кучли футболчилар бор эканлигининг гувоҳи бўлдик. Биз мухлислар истаймизми-йўқми таркибни барибир бош мураббий ҳал қилади. Ўз кўзи билан кўриб ўйинчини танлайди ва терма жамоа сафига айни пайтда юқори даражадаги спорт тайёргарлигига эга бўлган ўйинчиларни чақиради. Ҳозирги таркибимизда жаҳон чемпионатида ўйнаган иқтидорли йигитлар жамланишган. Улар юқори савияда футбол кўрсатиш имкониятига эга. Шу боис биз мухлислар олимпия терма жамоамиздан ижобий натижа талаб қилишга хаққимиз бор деб ўйлайман.

Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашсак ёш футболчиларга ҳам шунча яхши бўларди. Сабаби, улар қитъа миқёсидаги мусобақада бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишса, жаҳоннинг етакчи клубларининг скаутлари эътиборини тортиши ва нуфузли жамоалардан таклиф тушиши мумкин. Ана шунда, легионерларимиз сафи анча кенгайиб миллий терма жамоамизга номзодлар танлашда асқотади. Бундан фақат футболимиз ютади.

Биз олимпия терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришимиз керак. Ахир, юртимизнинг сараланган йигитларидан ташкил топган жамоага мухлисларимиз ишонишади. Ўйлаймизки, олимпиячиларимиз ўзларига бўлган ишончни оқлайдилар ва юртимизга ёруғ юз билан қайтадилар. Худо хоҳласа, биз томонлардан ҳам “қуёш” чиқади. Бу қуёшни Қатарда чарақлашини ва унинг нурлари узоқ Бразилия томон сочилишини кўплаб мухлисларимиз интизорлик билан кутишмоқда. Биз мухлислар доим келажакка ишонч билан қараймиз.

Олға Ўзбекистон!

Абдумажид Қодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:51, 13.01.2016.
Ўқилди: 4620 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.