Кириш Регистрация

«Footballist»: «Рақиб сафида Ҳусниддин Ғафуровни зарарсизлантириш лозим»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ОАВларининг бор эътибори бугун ўтадиган Ўзбекистон – Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинига қаратилган.

Жумладан, мамлакатнинг етакчи нашри ҳисобланган «Footballist» олимпия терма жамоамиз сафидаги Ҳусниддин Ғафуровни энг хавфли футболчи сифатида қайд этган.

“Сафимизда Хванг Хи Чан (“Залцбург”, Австрия) ва Рю Сунг У (“Байер Леверкузен”) каби Европада “нафас олаётган” футболчилар бўлса ҳам, юлдузлар фақатгина бизнинг сафмиздагина эди. Рақиб сафида Ҳусниддин Ғафуров исмли 20-рақамда ўйнайдиган футболчи бор. Ғафуров Сербия чемпионатидаги муваффақиятли ўйинлари билан тилга тушган. У 18 ёшга тўлар-тўлмас ўзбек 1-лигасидаги тўпурарлиги туфайли Европага йўл олди. У “Явор” (Сербия) сафида 11-рақамда ўйнайди. У 176 сантиметрлик паст бўйли футболчи бўлса-да, иккала қанот ва марказий ҳужумда ҳам ўйнай олади. Ўнг оёғида кучли зарбага эга”.

Корейс ОАВлари хабарлари асосида Отабeк ЙЎЛДОШEВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:37, 13.01.2016.
Ўқилди: 5335 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик