Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекистон U-23 термаси мағлубиятининг 5 сабаби

Баҳо:
+ | -

Қатар яшил майдонларида старт олган U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун омадсиз бошланди. Йигитларимиз дастлабки ўйинда азалий ва барча даврлардаги ноқулай рақиби жанубий кореяликларга қарши майдонга чиқиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун, мазкур муваффақиятсизликнинг сабабларини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик.

1. Кучли ҳаяжон
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари дастлабки дақиқалардан ҳаяжонга берилиб тўп сурганлиги яққол кўзга ташланиб турди. Таркибдаги айрим футболчилар халқаро майдонларда тажрибага эга бўлмаганлиги ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, футболчиларимиз оддий вазиятларда бир-бирига тўп узатишда жуда кўп хатоларга йўл қўйишди.

2. Ҳимоядаги пала-партишлик
Олимпиячиларимизнинг ҳимоядаги пала-партиш ўйини мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири десак, адашмаган бўламиз. Учрашувнинг бошидаёқ ҳимоячиларимиз бир-бирини тушунмай, рақибга кескин ҳужумлар уюштиришга имкон яратиб беришди. Анчадан буён ўйин амалиётига эга бўлмаган Жамшид Болтабоевнинг асосий таркибда тушиши кўпчиликни ҳайратга солди.

Биринчи бўлимда аксарият ҳужумлар айнан у ҳимоя қилган, ўнг қанотдан амалга оширилди. Қанотдаги заифликни сезган жанубий кореяликлар ҳужумларга зўр бериб, охир-оқибат ўз мақсадларига эришишди. Пенальти ҳақли равишда белгиланмаган бўлса-да, бу ўйин натижасига таъсир қилди. Максимилиан Фомин ҳам бўш ўйини билан ўзидан салбий таассурот қолдирди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида ўтказиб юборилган гол ҳам Болтабоевнинг қанотидан бошланган ҳужум орқали бўлди. Мана шу голда ҳимоя чизиғининг барча вакилларини айбдор деб ҳисоблаш мумкин. Марказда турган Фомин билан Козак ҳам, чап қанотга маъсул бўлган Акрам Комилов ҳам жуда суст ҳаракат қилишди.

3. Рақибнинг тайёргарлиги
Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан шу кунгача ўтказилган ўйинлардан ҳеч бирида ғалаба қозона олмаганмиз. Бу сафар ана шу “кора анъана”га чек қўйилишини хоҳлагандик. Афсуски, рақиб бўлиб ўтган ўйинга жиддий тайёрланган эди. Уларнинг тайёргарлигини кўрсатган хатти-ҳаракатлари ва қайд этган натижаси орқали гувоҳ бўлдик.

4. Ҳакамнинг хатоси
Учрашув бош ҳаками Фаҳад ал-Мирдасининг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозаси томон белгилаган пенальтиси ва Болтабоевга тўғридан-тўғри кўрсатган қизил карточкаси ўйин натижасига бевосита таъсирини ўтказди. Ҳакамнинг нотўғри қарорини ортиқча муҳокама қилишнинг энди фойдаси йўқ.

5. Етакчининг йўқлиги
Мазкур ўйинда жамоада етакчининг йўқлиги кўзга ташланди. Ҳеч ким ўз бўйнига маъсулиятни олиб, керакли пас ва ҳал қилувчи зарбаларни йўлламади. Достонбек Ҳамдамовнинг голи бундан мустасно, албатта. Бироқ, унинг голи якунда жамоасига наф келтирмади.

Зоҳид Акрамов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 02:24, 14.01.2016.
Ўқилди: 10993 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.