«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар бозори пайти «Реал»га ярим ҳимоячи Гарет Бейл учун 100 миллион эвро таклиф қилмоқчи.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Рафаэл Бенитес истеъфога чиқарилганидан сўнг уэлслик футболчи Испания чемпионатини тарк этиб, Англия премьер-лигасига қайтишни мақсад қилган.
«Реал»нинг янги устози Зайниддин Зидан ҳам Бейлнинг Бенитеснинг кетганидан қайғуда эканини яширмади. Аммо у Гарет ўзини яхши ҳис қилиши учун қўлидан келганича ёрдам беришини таъкидлади.
Айни пайт Англия клубларидан «МЮ» ва «Челси» унинг маошини кўтаришга қодирлар. Зеро, Бейлнинг ҳафталик маоши 400 минг эвродан кўпроқ.
Айтганча, Гаретнинг ўзи манчестерликлар сафига қўшилиш ниятида. Чунки бу жамоа мураббийлар штабида унинг болаликдаги кумири - Раян Гиггз бор.