"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андреас Перейра мунтазам ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози эканлигини билдирди.
"Албатта, ҳар бир ўйинда иштирок этишни истайман, аммо ўйинларни заҳира ўриндиғида ўтириб томоша қилишга тўғри келяпти. Мен бу ерда қолишни истайман, аммо якунда нима бўлишини билмайман", - дейди Перейра.