Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Самвел Бабаян: "Фомин ва Козак олдин ҳам ҳимояда ўйнашган, лекин"

Баҳо:
+ | -

Олимпия терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида нима учундир ташкилотчилар ўйин олди матбуот анжуманларини ўтказишни шарт деб топишмади.

Аммо Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ироққа қарши кечадиган ўйин олдидан Uff.uz сайтига интервью беришга рози бўлди ва бунинг учун мухлислар номидан мураббийга миннатдорчилик билдирамиз. Самвел Вячаславович суҳбат олдидан энг аввало Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни яна бир бор эслади.

- Ўтган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида марказий ҳимоячилар ҳақида савол бердингиз. Бу борада бир нарсани аниқлаб олишни истаган бўлардим - гарчи саволда Козак ва Фомин марказий ярим ҳимоячи эмаслиги айтилган бўлсада, ҳар иккиси ҳам бу чизиқда аввалдан ўйнаб келгани, ўйнаганда ҳам кўнгилдагидек ҳаракат қилганини айтишим лозим.

Тўғри, улар ҳар доим ҳам бу чизиқда ўйнашмаган, аммо биз мажбурликдан бу қарорни қабул қилдик. Агарда Одил Ҳамробеков ва Бобур Йўлдошевлар борасида муаммо пайдо бўлмаганда, ҳимоядаги муаммолар бу қадар оғриқли бўлмас эди.

- Фоминнинг ўйинидан қай даражада кўнглингиз тўлди?
- Кўнглим тўлмади, албатта. Аммо айни вақтда юзага келган ҳолатдан чиқиб кетиш учун бошқа йўл ҳам йўқ эди. 

- Ўша учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумдаги ўйинимизни яхши ўргангани кўриниб қолди. Бунга қарши кейинги ўйинларда қандай тадбир қўллайсиз?
- Жанубий Кореяга қарши кечган учрашув фақат натижа томонлама кўнгилсиз бўлди, аммо футболчиларим намойиш этган ўйинга асло эътироз билдира олмайман. Биз кучли рақибга қарши ўйнадик, аммо ўз вақтида прессинг қўлладик ва улар аввалдан ўйлаб қўйган режаларини амалга ошира олмадилар. Улар ўзлари одатлангани сингари 10 дақиқалаб тўпни назорат қила олмадилар. Агар ҳакамнинг ўта қўпол хатолари бўлмаганда бу ўйин қандай натижа билан якунланиши баҳсли масала эди. Тўғри, мағлубиятда ҳакамни айблаш тўғри эмас, аммо унинг хатолари бевосита ўйин натижасига таъсир ўтказсачи? Ўзингиз ҳам кўрдингиз, ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мен ўзимни аранг босиб турдим. Мураббий сифатида ҳиссиётларимни жиловлаб олмасам бўлмас эди.

- Шу ўринда бир савол. токайгача ҳакамлардан жабр кўриш мумкин? Қачон биз ҳам расман эътироз билдиришни ўрганамиз?
- Бу борада кўнглингизни тўқ қилишингиз мумкин. Биз ҳам вазиятни тушуниб турибмиз ва ишламоқдамиз. Ҳакам борасида ОФКга мурожаат қилинди. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади.

- Эртага бўладиган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйинда ютишимиз шарт. Тўғри, рақиб кучли, аммо биз қандай бўлмасин яхши натижага эришиш шартлигини ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Жамоадаги ҳар бир футболчи бунга тайёр.

З.Қосимов суҳбатлашди, Доха, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси учун махсус

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:54, 16.01.2016.
Ўқилди: 4738 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.