Биласиз, Қатар яшил майдонларида ўтаётган Осиё чемпионатининг илк турида Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея термасига қарши баҳс юритиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Биз ўтган мавсумда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафида ёрқин ўйин намойиш этган Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг мазкур ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, олимпия терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Футболчиларга асло жиддий эътирозлар йўқ. Барчамиз гувоҳ бўлдик, футболчиларимиз дастлабки дақиқалардан ёмон ўйин намойиш этишмаётганди. Аммо, учрашув бош ҳаками Фаҳад Ал Мирдасининг нотўғри белгилаган пенальтиси ўйин суръатини ўзгартириб юборди. Шундан кейин футболчиларимиз ўйинида бироз пасайиш кузатилди.
Бу руҳий тушкунлик натижасида бўлди, деб ўйлайман. Болтабоевга кўрсатилган карточка борасида эса ҳакамни ортиқча айблаб бўлмайди – 50х50. Ҳакам футболчимизга сариқ карточка кўрсатса ҳам бўларди. Жамшид тўпга қараб катта тезликда келаётгани ва ўзини тўхтата олмас эди. У менимча атайлаб рақибни йиқитмади. Умуман олганда, терма жамоамиз мағлуб бўлган бўлса ҳам дастлабки учрашувда йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Айниқса, менга Отабек Шукуровнинг ўйини ёқди. Ҳали терма жамоамизда имконият бор. Олдинда турган учрашувларда ғалаба қозониш лозим бўлади. Футболчиларимизга омад тилаймиз, - дейди Ғуломов.
«Барселона» Родри трансфери учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [4183]
Роналду Мессини тўйига таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилди [4122]
«Реал» Винисиус бўйича баёнот берди [3570]
“Трабзонспор” Элдор Шомуродов учун бир футболчисини ва пул таклиф қилди [3442]
Винисиус «Арсенал»га ўтса, қанча маош олиши маълум бўлди [2587]
Расман: «Фулҳэм» «Реал»нинг яна бир футболчиси трансферини эълон қилди (ФОТО) [2299]
Томас Мюллер хотини билан ажрашганидан бир неча ҳафта ўтиб янги ишқий муносабат бошлади [2152]
«Реал» Браим Диасга мурожаат қилди [2063]
Роналдунинг тўйига қайси машҳурлар келиши маълум бўлди — The Sun [2049]













