Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бошига бир қаранг ёхуд энг ёввойи соч турмаги

Баҳо:
+ | -

Ҳа, баъзи футболчилар майдонда тўп билан ижод қилиш баробарида унинг ташқарисидаги «ҳунарлари» самарасини кўз-кўз этишни ҳам хуш кўришади. Погба бошидаги «Марсельеза» ноталари, Ратиньонинг «тўпи», Стерлингнинг Вупи Голдбергга ўхшаш томони... Марҳамат, 2015 йилнинг энг ажабтовур соч турмаклари ва уларнинг эгалари билан танишинг.

РАТИНЬО («Ремо»)

35 ёшли ярим ҳимоячи апрель ойида Бразилия кубоги доирасида «Атлетико Паранаэнсе»га қарши кечган учрашув учун махсус янги соч турмаги ўйлаб топди. Унинг боши худди турли рангдаги тўпга ўхшаб кўринди.

Дани АЛВЕШ («Барселона»)

Таниқли мода ихлосманди ўтган йил шундай нарса «кашф» этдики, бу беҳисоб калакаларга йўл очди.

Асамоа ГЬЯН («Шанхай Донгья»)

Африкалик ҳужумчи ҳаттоки, Хитой чемпионатида ҳам ўз имиджига содиқ қолди. Айтишича, бошидаги шакл унга омад келтирар экан.

Поль ПОГБА («Ювентус»)

Ярим ҳимоячи ўз мамлакати ва Франция миллий жамоасини шу қадар яхши кўрадики, асти қўяверасиз. Қаранг, Поль ўз бошида мамлакат мадҳияси - «Марсельеза»нинг бир неча нотасини мужассам этишгача борди.

Раҳим СТЕРЛИНГ («Манчестер Сити»)

Раҳим ўз ғоясига кўра, антиқа соч турмаги яратди ва кўпчилик шу туфайли уни актриса - Вупи Голдбергга қиёслади.

Энди КЭРРОЛЛ («Вест Хэм»)

«Болғачилар» ҳужумчиси ҳам янги соч турмаги сабаб, ижтимоий тармоқларда «эшитадиганини эшитди», «кўрадиганини кўрди».

Бастьен ЭРИ («Карлайл Юнайтед»)

Яна бир француз. У сентябрда Лига кубоги доирасида «Ливерпул»га қарши кечган ўйинга «натюрморт бош» билан тушди. Бу Африканинг йирик кафелар тармоғи - Nando~s, яъни умумий овқатланиш муассасаси рамзини эслатиб юборди. Ушбу тармоқ асосан товуқ гўштидан тайёрланадиган таомларга ихтисослашган.

Самир НАСРИ («Манчестер Сити»)

Франциялик футболчи октябрда оловли малласочга айланди-қўйди. Хайриятки, у Дани Алвешнинг ғоясини ҳам амалга татбиқ этишга уринмади, акс ҳолда...

Антуан ГРИЗМАНН («Атлетико»)

Испаниялик кўплаб оналар франциялик ярим ҳимоячини ўзига хос тарзда «қарғаган» бўлсалар, ажабмас. Ҳарқалай, фарзандлари худди Антуанникига ўхшаш соч турмаги қилдириш учун пул сўрашганида, жим турмагандирлар.

Дэнни РОУЗ («Тоттенхэм»)

- Аслида мен сочимни бинафшаранг тусда бўяшни истагандим. Аммо эрталаб сочларим негадир қизғиш ҳолга кирди, - дея изоҳ берди «шпорлар» ҳимоячиси ўзининг «ижоди»га.

Доминик ОДУРО («Монреаль Импэкт»)

Ганалик ҳужумчи пицца хуштори. У 2014 йили «Чикаго» дарвозасини ишғол қилиб, голни мухлислардан бирининг қўлидаги пиццани тишлаб кўриш билан нишонлаганди. Шундан сўнг футболчининг бошида «Пепперони» (пицца тури)нинг бир бўлаги пайдо бўлди. У 2015 йили «ижод» бобида янада фаоллашди, гўё...

Манба: Sports.ru, А. ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:17, 16.01.2016.
Ўқилди: 4788 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.