“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан “Стэмфорд Бриж“да қолиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.
“Клуб мен нимани истаётганимни яхши билади. Мен “Челси”да бахтлиман. Бундай жамоа сафида ўйнашни Украинада тўп суриб юрган пайтларимданоқ орзу қилиб келганман. “Челси”да қолишни истайман. Мен мутлоқ хотиржамман, кўрамиз воқеа қандай ривож топаркин”, – деди Виллиан.