Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Битта-битта морожний еб қайтиб келишса ҳам рози эдик. (Хожибой Тожибоев ҳазиллари )

Баҳо:
+ | -

Мархум Хожибой Тожибоев футбол ҳақида жуда кўп гапирардилар. У кишининг футболга бағишланган айрим ҳазилларни сиз муҳлисларга хавола қиламиз.

Бизни футболчилримиз голдан кейинги вазиятларни зўр ўхшатишадида. Ривалдога ўхшаб манавунақалрдан қип қоладимией. Ёки Зиданга ўхшаб ўзини чимни устига отиб юборадимией. Бунақаларни зўр ўхшатишади. Ўтган йили «Пахтакор» билан «Нефтчи»ни ўйинини кўрдим. «Пахтакор»дан биттаси гол уриб, югуриб қочиб қолди. Орқасидан ўнтаси қувиб кетди. Етолмади лекин. «Пахтакор» стадионини айланиб чиқди. Қўлларини ён тарафга ёзди, учолмади лекин. Шунда бирдан эсига тушиб қолдику. Зўр футболчилар гол урса хурсандлигидан формасини ечиб яланғоч бўлволадику. Уям ечиб футболкасини томошабинларга отмоқчи эди. Стадион бўм-бўш. Биронтаям томошабин йўқ. Бўм-бўш. Бир қатор солдатлар ўтиришибди. «Хой, ука, сани форманг бизга керакмас. Ўзимизни формамиз бор. Тез формангни кийиб тезроқ ўйна. Иложи бўлса тезоқ тугат ўйинингни. Бугун иш бор», деб қўяди.
Қанақа қилиб тез тугатсин, 45 минут ўйнаши керакку

*****
Нега бизникилар ҳам стадионларни тўлдириб, тутатиб ўтиришмади? Чунки бизни фанатларимиз бир ой олдин билади қайси команда ўйнайдию, ҳисоб неччи бўлишини. Фол очадида.
-Э, нима қиласан бориб? Барибир 2:1 бўлади, - дейди.
-Қаёқдан биласан? - деса,
-Эшитдик-да, дейди.
Қаранг, ростан ҳам 2:1 бўладией...

*****
Биз ҳам рози эдик: терма жамоамизни тантанали равишда кузатсак, улар Германияга қўнишса... Ўйин ўйнамаса ҳам майлийди... Ўша ерда битта-битта морожний еб қайтиб келишса ҳам рози эдик... Ўзимизни аеропортга ҳам чиқа олишмадику.

*****

Лекин кеча «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон-Хитой ўйинини кўрган бўлсанглар, бизникилар боплашди. Хитойни 6:1 ҳисобида ютишди. Қойил қоладиган даражада ўйнашди. Нимага энди йигитларимиз 6 та гол уришди? Чунки Хитойликларни аҳолиси бир ярим миллиард. Уларга 6-7 та гол урмаса таъсир қилмайди.

*****

Португалияда Европа чемпионати бўлди. Буёқда Грецияда Олимпиада ўйинлари бўлди. Қолаверса кўрган бўлсанглар Хитойда Осиё чемпионати бўлди. Бизни йигитларимиз зўр ўйнашди. Ўйиннинг ярмидан қайтиб келишди.

*****

Яқинда Россиядан зўр тренер олиб келишибди. Зўр эмишу, манга чўта уни фамилияси ёқмияпти. Падазрителний фамилия. Фамилияни қаранг: Непомняшиймиш. Ҳеч нарсани эслолмасмишда. «А сиз Африкадан Камерун деган жамоани топиб олиб, Жаҳон Чемпионатига олиб чиққансиз. Бутун дунё Камерунга балеет қилган Биз ҳам шундай. Ўша сизсиз. Это же вий?" дейишса, «Это разве я был?» дермиш. «Да, это же вий», дейишса «Чота не помню, ребята», дермиш. Энди Ўзбекистонга келиб нимани эслайди, ҳайронман.

*****

Бизни футболчиларимизда ошириш деган нарса йўқ. Ўзим бўлсам дейдида. Кўрдинг, гол бўлмади. Нимага қараб турибсан? Яна қайтадан бориб олиб келиб тепмайсанми, гол бўлмайдими? Судялар билан тортишиб қоладимией бизни болалар. «Кўзингни ўйиб оламан. Нима деяпсан? Мани танияпсанми? Футболдан кейин гаплашиб қўяман сан билан». Масалан, судя қўрққанидан сариқ карточка кўрсатишга ҳаққи бор-да. Судя сариқни кўрсатса, футболчиларимиз унга қизил карточка кўрсатиб юборяпти. Қаранг, судялар чиқиб кетяпти.

*****


Биттаси иккинчисига:
-Оғайни шу Каспаров билан Карпов ўйнаркан. Ким ютаркан-а? - деса, униси:
-Билмадим, мен футболга қизиқмаймнан, деган экан.
Футбол билан шахматни фарқига бормасдик.

*****

Нима учун Бразилия деган мамлакат футбол бўйича 5 марта жаҳон чемпиони бўлган? Чунки уларда чойхона деган нарса йўқ. Уларда болалигидан футбол ўйниркан, Қариб қолса стадионга бориб балеет қилиб ўтираркан. Бизда эса болалигидан чойҳонага боради. Қариб пенсияга чиқса яна чойҳонага боради. Болалигида ўртоқлари билан овқатлангани бориб туради, қариб қолса: «Қаёққа ҳам бораман энди», деб яна чойҳонага боради.

*****

Терма командамизнинг яхши ўйнаган пайтлари кўп бўляпти. Айниқса, катта-катта, кучли командалар кеп қолса, э кўз тегмасин, энасини кўрсатиб чиқарворяпти. Энасини кўрсатиб жўнатяпти!!! Лекин ўзлари ҳам четга борса энасини кўриб қайтиб келяптида.

*****

Ҳисобни қаранг: 6:0, 7:1. Нуқул хоккейний счётларда юришади... Кўрган одам: «Шу бу йил Ўзбекистон Жаҳон Чемпионатига чиқиб кетади», деб ўйлайди. Келгандан кейин йўқ бўлади-қолади.

*****

Кўрган бўлсанглар Зиданни ҳеч қанақа айби йўқ эди. Майдонни бир четида мана бундай кетётувди. Орқада италиялик футболчи келаётганди. Шу бир нарса-бир нарса деб қўйдида. У эшитиб қолди. Биз эшитмадик. «Нима?», деди. «Бир нарса дедингми?», деди. Кўкрагига лазерни тўғрилаб «жирқ» етиб калла қўйган эди италиялик футболчи чала сўйилган хўроздай питирлади-қолди. Эртаси куни италияни чемпион бўгани ҳаммани эсидан чиқиб кетиб, у ёққа қарасанг ҳам Зидан калла қўйятган бўлади бу каналга осанг ҳам калла қўйятган бўлади. Ҳақиқатдан ҳам Зидан ўзбеклигини исботлади, аҳир у Зайниддинда, ўзбекда.

*****

Қараб туролмади. Чидолмади. Чунки Зайниддинда у. Ўзимизни Ўзбекистондан чиққан футболчи у. Чидолмади. «Ҳей», деди, - «Чемпионатиггаям...», деди.. «Ўйининггаям». «Шу олтиндан бўлган кубогинггаям». «Судяларинггаям...» Айниқса боковойларингга... Мени томоша қилиб ўтирган эллик минг томошабининггаям... Телевизор қаршисида ўтирган томошабинларинггаям... Ҳаммангга...» дедию чиқиб кетди. Шундан кейин «Бўлди, Зидан тошбўрон бўлади», деган гаплар бўлди. Йўқ, эртаси куни Италия ҳамманинг эсидан чиқиб кетди, Зиданни бўлса ҳар куни кўряпмизку. 1-чи каналга олсанг ҳам калла қўйяпти, «Ёшлар», «Тошкент», 4-каналга олса ҳам калла қўйяпти. Ўчириб қўйсанг ҳам калла қўйяптида. Одамлар чемпионларни кутиб олгандан зиёд кутиб олишди Зиданни. Ҳатто Жак Ширакни ўзи Зиданни қабул қилдику. «Калла қўйиб яхши қилдинг, ўғлим. Иложи бўлса яна битта калла қўйиш керак эди. Э, сенга шу кубок керакми?» - деди. «Йўқ». «Бўлдида. Керак бўлса унақа кубокдан элликтасини ўзим ясатиб бераман», деди.

Фурқат Юсупов тайёрлади.
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 16:09, 17.01.2016.
Ўқилди: 6160 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.