Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси футболчиси ўз жонига қасд қилди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси ва “Қайрат” жамоасининг 23 ёшли футболчиси Зарина Турдиева ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Prosportkz.kz нашри.

“Барчамизга “Қайрат” жамоасидаги ўйинлари орқали таниш бўлган бу ёш, чиройли, интилувчан, ғайратли қизнинг ўз жонига қасд қилишини тасаввур қилиш қийин”, деб ёзмоқда нашр.

“Менга бунга ишониш қийин, бироқ бу гўзал қиз энди орамизда йўқ... Ҳаёт рулеткага ўхшайди, уни олдиндан айтиб бўлмайди, биз билан ўз қоидалари бўйича ўйнайди.

Бизнинг мураббий Наталья Дорошева айтгандек, у менинг дублёрим бўлган. Бу нозиккина қизда мен доимо интилувчан, қатъий, ўз характерига эга ҳимоячини кўрардим! Мен у албатта бундан ҳам яхшироқ ўйнаб, энг яхши футболчига айланишига ишонардим, бироқ... Тангри руҳини марҳаматига олсин”, деб ёзди марҳуманинг жамоа бўйича шериги Екатерина Ялова.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча қизнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 22:19, 17.01.2016.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.