«Терек»нинг 27 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячиси Маурисио «Зенит»нинг қишки трансферлардаги илк хариди бўлди.
Питерликлар сайтида маълум қилинишича, ушбу футболчи билан жорий мавсум охиригача шартнома тузилган.
Бу футболчи «Терек» сафида шу вақтгача 165та ўйин ўтказган, 28та гол уриб, 13та голли узатмага муаллифлик қилганди.