Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Луис Суарес: "Жамоадошларим билан охирги ўйинларда гол ура олмаганим учун роса кулишганмиз"

Баҳо:
+1 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг «Атлетик»ка қарши учрашувида (6:0) қайд этган хет-трекидан кейин ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳужумда омадли ва омадсиз сериялар бўлиб туради. Охирги учрашувларда мен фойдалана олмаган вазиятларда жамоа билан роса кулишганмиз. Сабаби одатда бундай вазиятларда мен доим гол урганман. Бугун вазиятларни қўлдан бой бермадим ва хет-трикка эришдим, аммо энг асосийси – бу ғалаба.

Ўйиннинг бошидаги вазият («Атлетик» дарвозабонининг четлатилиши – Kun.Uz) кейинги ҳаракатларимизни ойдинлаштириб берди ва ўйин услубини ўзгартиришди. Биз бундай устунликдан қандай фойдаланишни яхши биламиз.

Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси. Биз унга майдонда ёрдам беришни истаймиз.

Бизда амбиция етарлича. Ла Лига жуда мураккаб чемпионат, ҳеч ким шунчаки мағлуб бўлишни истамайди», – дея таъкидлаган Суарес.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:18, 18.01.2016.
Ўқилди: 2462 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.