Ҳиндистон суперлигаси вакили ҳисобланадиган «Мумбай Сити» жамоаси «Дели Динамос»да ишлаб турган бразилиялик мутахассис, бразилиялик собиқ футболчи Роберто Карлос билан музокарага киришди. Бу ҳақда маҳаллий The Times нашри хабар тарқатган.
«Мумбай Сити» жамоаси раҳбарияти уни янги бош мураббий сифатида кўрмоқда. Манбанинг ёзишича, музокаралар муваффақиятли олиб борилмоқда. Карлос бу лавозим учун асосий номзод экани айтилмоқда.
«Мумбай Сити» янги мураббий номини 2016 йилнинг 1 июлида эълон қилиши кутилмоқда.
Бундан олдинроқ, Роберто Карлос ўзининг собиқ жамоаси «Реал»нинг Осиёдаги вакили (элчи) бўлиши ҳақида хабарлар берилганди.
Бундан ташқари, у мадридликларнинг ёшлар жамоаларидан бирига раҳбарлик қилиши ҳамда бош мураббий Зинедин Зиданга ёрдам бериши ҳақида айтилганди. Лекин у ҳали УЕФАдан махсус лицензия олмаган.