Бразилиялик собиқ футболчи Роберто Карлос яқин вақт ичида ўзининг собиқ жамоаси «Реал»да иш бошлайди. Бу ҳақда Маrса хабар тарқатди.
42 ёшли мураббий келаси ҳафтада мураббийлар штабига қўшилиши кутилмоқда. Тахмин қилинишича, Карлоснинг вазифаси ёшлар жамоалари ва «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ўртасида алоқани йўлга қўйишдан иборат.
Карлос ўзининг илк мураббийлик фаолиятини Россиянинг «Анжи» жамоасида ўтаган, ўшанда у Андрей Гордеевга ёрдамчилик қилганди. Кейинроқ эса у Туркияда «Сивасспор»ни бошқарди ва ҳатто «Йил мураббийи» сифатида тақдирланди.
Бундан олдинроқ, у Ҳиндистонда «Мумбай Сити» жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Унинг ўзи эса бир неча кун олдин «Реал»га қайтиши бўйича музокаралар бошлангани ҳақида хабар қилганди.
Маълумот учун, Роберто Карлос 1997 йилдан 2006 йилга қадар "Реал"да ўйнаган ва 584 учрашувда майдонга тушиб, 71та гол урган эди.