Кириш Регистрация

Мирко Еличич: «Ҳимоя бизнинг энг мустаҳкам позициямиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив"нинг Амирликлардаги йиғини ўз поёнига етиб келмоқда. Унинг ўн иккинчи кунида жамоа аъзолари навбатдаги ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришди. Хабар қилинганидек, эртага “темирйўлчилар” Словакия U-21 терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушишади.

Кеча футболчилар “Хенан Жианье” билан бўлиб ўтган беллашувнинг биринчи бўлимини ўрганиб чиқишганди. Бугун Мирко Еличич назарий машғулотни ўйиннинг иккинчи таймига бағишланди. Футболчиларнинг ҳаракатлари борасида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Биз ҳозир асосоий эътиборимизни натижага қаратаётганимиз йўқ” – дейди мутахассис “Локомотив”нинг сўнгги икки тўқнашувда рақиб дарвозасини ишғол эта олмагани борасидаги саволга. – “Асосий вазифамиз — ўйинимизни шакллантириб олиш ва футболчиларнинг бугунги кундаги имкониятларини ўрганиш. Таркиб танлаётганда ҳам эксприментлар учун вақт сарфлаяпмиз. Ўзимиз истаган ўйин услубини маромига етказяпмиз”.

Жамоанинг мавсумга тайёргарлик жараёнини кузатиб бораётганлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишяпти. Улар бу борада ҳимоя чизиғидан хавотирда эканликларини яширишмаяпти:

– “Ҳимоя бизнинг энг мустаҳкам позициямиз, бу борада кўнглим тўқ. Ҳимоямизни заиф деяётганлар фикрига қўшилмайман. Ҳозир бошқа позиция ўйинини кучайтириш ҳақида кўпроқ ўйлаябмиз”, – дейди Еличич.

Сир эмаски, жамоа кўригида икки нафар ҳорижий ҳужумчилар иштирок этишмоқда. “Локомотив” жорий мавсумда ҳам халқаро майдонда ўйинлар ўтказади. Бунда рақибларни ўрганиш катта аҳамият касб этади:

– “Мен ҳозир асосий эътиборни футболчиларимизга қаратмоқдаман. Улар билан ишлаш бирламчи вазифам. Чемпионлар лигасидаги рақибларни ўрганиш учун эса олдинда вақтимиз етарли. Дубайда биз учун барча шароитлар муҳайё этиб берилди. Бундан унумли фойдаланганимиз ҳолда, максимум даражада меҳнат қилишимиз ва биринчи навбатда ўз устимизда ишлаш ҳақида ўйлашимиз керак”.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”нинг словакияликларга қарши ўйини эртага – 22 январь куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:43, 22.01.2016.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.