Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Навбаҳор": Икки назорат ўйинида ҳам мағлубият

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз бугун Бекободнинг "Металлург" клуби билан иккита назорат учрашуви ўтказди. Ҳар икки беллашувда ҳам Рашид Ғофуров шогирдлари рақибга имкониятни бой беришди. Таъкидлаш лозимки, таркибда бугун жамоамизга кўрикдан ўтиш учун келган айрим янги футболчилар ҳам майдонга тушишди. Абдурауф Ғуломов, Умид Акмалов, Азиз Ибрагимжанов, Нодир Мавлонов (19 ёш, ўтган мавсум "Бунёдкор"да ўйнаган), Алишер Аҳмедов (28 ёш, "Нью-Радиант", Мальдив), Сардор Азимов (20 ёш, "Бунёдкор") ва Шухрат Йўлдошев (33 ёш, "Металлург") шулар жумласидандир. Чарчоқ аломатларини бартараф этиш мақсадида "Навбаҳор" эртага тикланиш жараёнини ўтказади. Душанбадан бошлаб машғулотлар яна икки махалдан ўтказиб борилади.

Биринчи ўйинда бекободликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда ҳисобни "Металлург" ўйинчилар очишга муваффақ бўлишди. Рақиб голига ҳужумчимиз Мўйдин Мамазулумов жавоб қайтарди, 1:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтидан рақиб иккинчи голни нишонлади. Учрашув якунлангунга қадар бекободликлар яна икки бор жамоамиз дарвозасини ишғол этишди.

"Навбаҳор"нинг биринчи ўйиндаги таркиби қуйидагича: А. Ортиков, Х. Каримов, Т. Шамситдинов, А. Бахриддинв, Д. Жабборов, А. Турғунбоев, Б. Тўрабоев, А. Маҳмудов, О. Валижонов, М. Мамазулумов, О. Пишур. Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Мавлонов, Алишер Аҳмедов, Сардор Азимов.

Иккинчи ўйинда ҳам "лочинлар" "Металлург"га йирик (3:0) ҳисобида имкониятни бой беришди.

"Навбаҳор" бу беллашувни қуйидаги таркибда ўтказди: А. Туробов, Қ. Муҳаммаджонов, Умаров, О. Жўрабоев, Ш. Йўлдошев, А. Алиев, А. Рашидхонов, Р. Асланов, С. Асқаралиев, Т. Аюпов, Ш. Аббосов.

Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ибрагимжанов, Умид Акмалов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Абдурауф Ғуломов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:44, 23.01.2016.
Ўқилди: 2227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.