Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Спартак" Роман Широков билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Спартак" жамоаси Россия терма жамоасига номзод ярим ҳимоячиси 34 ёшли футболчи Роман Широков билан шартомани унинг розилиги билан бекор қилди. Бу ҳақда футболчининг агенти Арсен Минасовга асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берган.

"Роман ва "Спартак" икки томоннинг розилигига кўра ўзаро шартномани бекор қилди. Бу ўринда ҳеч қанақа товон пули ҳақида гап кетмайди", дейди агент.

Футболчи ўз фаолиятини қаерда давом эттириши тўғрисидаги саволни очиқ қолдирган.

"Спорт Экспресс" нашрида у собиқ жамоаси "Рубин"га қайтиши мумкинлиги айтилган.

Айни вақтда футболчи жамоа билан БААда қишки йиғинда бўлиб турибди. У биринчи назорат учрашувида қатнашмаганди.

Ўтган йилнинг кузида у жамоа раҳбарияти билан тушунмовчилик туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотганди. Унинг шартномасида футболчи мавсумнинг биринчи даврасида 15та ўйин ўтказиши эвазига у билан шартнома узайтирилиши ҳақида банд бор эди. Широков эса 14та ўйинда майдонга тушган ва 4та голли узатма муаллифи бўлган.

Широков 2014 йилида "Спартак" билан 2+1 схемаси бўйича шартнома имзолаганди. Дастлабки йили у мураббий Мурат Яқин билан келиша олмагач, "Краснодар"га ижарага берилди. 2015 йилнинг ёзида яна Москва жамоасига қайтди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:42, 23.01.2016.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.