Vesti.kz хабарига кўра, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам Қозоғистон термасига мағлуб бўлди.
Учрашув Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди ва ҳисоб худди биринчи учрашувдагидек 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистонликлар 30-дақиқада ҳисобни очдилар, аммо Лео ҳисобни тенглаштирган. Учрашув тугашига уч дақиқа қолганида Диваней қозоқларни олдинга олиб чиққан. Яна бир неча сониялардан сўнг Чингиз Эсенаманов учрашувга якуний нуқта қўйган.