Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

БАА Про Лигаси: Муллажонов ўз дарвозасини ишғол этди

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг энг кучли миллий биринчиликлари қаторида эътироф этиладиган БАА Про Лигасида бугун 15-тур учрашувларига якун ясалди.

Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли ўйинлардан бири “Аш-Шабоб” ва “Ал-Ваҳда” клублари ўртасида кечди. Унда ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров тўп сураётган “Шабаб” кичик ҳисобда ғалабага эришди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Ҳайдаров жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

“Аш-Шабоб” – “Ал Ваҳда” 1:0
Гол: Азизбек Ҳайдаров (87)

Кеча тур доирасидан ўрин олган яна бир учрашувда яна бир ҳамюртимиз Шавкат Муллажонов тўп сураётган “Аш-Шаъб” жамоаси “Фужайра” билан куч синашди ва 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Муллажонов ўйиннинг 14-дақиқасида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

“Аш-Шаъб” – “Фужайра” 3:6
Голлар: Ш. Муллажонов (14-автогол), Хосе Эдуардо (22), Де Санта (29, 85) – Патрик (43, 45), Ҳалил Хамезис (58, 88), Манданне (77)

“Аш-Шабоб” 15-турдан сўнг 23 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасидан ўрин олган бўлса, “Аш-Шаъб” 3 очко билан энг сўнгги – 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:08, 24.01.2016.
Ўқилди: 3851 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик