Америкалик афсонавий баскетболчи, ҳозирда TNT спорт телеканалида бошловчи ва шарҳловчи бўлиб фаолият юритаётган Шакил О’Нил болалар билан бирга баскетбол ўйнаш учун Флорида штатидаги Гейнсвилл шаҳрига (аҳоли сони 128 мингдан кўпроқ) ташриф буюрди.
Ўтган ҳафтада Гейнсвилл полициясига маҳаллий аҳоли вакилларидан шовқин бўлаётгани борасида шикоят келиб тушганди. Ҳудудда яшовчиларнинг сўзларига кўра, полицияга баскетбол ўйнаб шовқин кўтарадиган болалар юзасидан арз қилинган. Полиция болаларнинг ўйнашини кўрган ва уларни қувиб юбориш ўрнига қўшилиб баскетбол ўйнаганди.
«Қувнанг, яйранг, сиз безорилик қилмасдан спорт шуғулланаётганингиз учун хурсандмиз. Сиз ҳар куни шу ерда баскетбол ўйнайсизларми? Ажойиб, эртага дўстларимиз билан келамиз ва яна ўйинни давом эттирамиз», — дея маҳаллий полициячининг сўзларидан иқтибос келтиради secsports. com.
Ҳарбий ва болаларнинг суҳбати ёзилган видео интернет тармоқларида машҳур бўлиб кетган ва кўпчиликнинг эътиборига тушганди. Бу нарса баскетболчи Шакил О'Нилнинг эътибори тортган. Афсонавий спортчи яширин равишда Гейнсвиллга ташриф буюрган ва маҳаллий полицияга кўрсатган ижтимоий қаҳрамонлиги учун шахсан миннатдорчилик билдирган.