Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби спорт директори Эд Вудворд инглиз матбуотига берган интервьюси чоғида Хосеп Гвардиола билан музокаралар муваффақиятсиз якунланганини маълум қилган.
Daily Mirror нашри берган маълумотга кўра, Вудворд Луи ван Гаал билан боғлиқ муаммолар бошлангач, Хосеп Гвардиола билан алоқага чиққан. Бироқ Гвардиола унга 4 ой олдин «Манчестер Сити»ни бошқаришга рози бўлгани ҳамда бошқа музокараларга қизиқмаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола ўтган йилнинг сўнггига келиб, ёзда Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини тарк этишини эълон қилганди. Буни у АПЛ ишлашни истагани билан изоҳлаганди.
Маълумотларга кўра, Гвардиола янги мавсумда «Манчестер Сити»ни бошқаради ва йилига 25 миллион евро маош олади.