Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

"Локомотив": Асосий таркиб бугун Тошкентдаги йиғинни бошлайди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив” бугундан эътиборан Тошкентдаги машғулотларини бошлайди.

Шанба куни кечки пайт Дубайдаги йиғиндан қайтиб келган футболчиларга икки кунлик дам берилганди. Бугун тушда улар бош мураббий Мирко Еличич ихтиёрига етиб келишади ҳамда 1 февралга қадар кунига бир маҳалдан машғулот ўтказишади. 2 февраль куни жамоа аъзолари ҳориждаги иккинчи йиғинни ўтказиш учун Дубай шаҳрига йўл олишади.

Пойтахтимиздаги йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 29 январь куни “Бухоро” клуби ТТМИга қарашли стадионда меҳмон бўлади. Учрашув соат 11:00 да бошланади.

Бугун клуб базасида “Локомотив”нинг барча футболчилари жам бўлади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Қатардан қайтиб келган Икром Алибоев ҳам машғулотларга қўшилади. Фақатгина Садриддин Абдуллаевда кичик жароҳат бор. Катта эҳтимол билан у бугундан эътиборан якка ҳолда югуришни бошлайди.

Дубайдаги биринчи йиғинда мураббийлар штаби иккита легионер футболчини синовдан ўтказиб кўргани ҳақида хабар бергандик. Черногориялик Иван Вуковичнинг ҳаракатлари клуб мутахассисларига маъқул келмади ва у Дубайнинг ўзида “Локомотив” билан хайрлашди. Сербиялик Ненад Иняц эса “темирйўлчилар” сафида Тошкентга етиб келган. Ҳужумчининг “Локомотив” сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Словакия термасига қарши ўйинда фақатгина битта бўлимда ҳаракат қилгани учун, у ҳақда аниқ хулосага келиш қийин эди. Воқеалар ривожи билан таништириб борамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:35, 26.01.2016.
Ўқилди: 2964 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.