Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Флик «Реал»нинг мағлубиятига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг «Реал» клуби «Бетис»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Испания чемпионатининг учинчи турида «қироллик клуби» сафарда «Бетис»га қарши ўйинда гол ура олмади ва 81-дақиқада ягона голни ўтказиб юборди.

«Реал» яхши ўйнади ва ғалаба қозониш учун кўплаб вазиятлар яратди. Аммо биз учун ўзимизга эътибор қаратиш муҳим», — дея Фликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.

Айни пайтда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 9 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар 4 та ўйин ўтказган. «Барселона» эса 9 очко билан пешқадам, аммо каталонияликлар бир ўйин кам ўтказган.

6 сентябрь куни «Барселона» сафарда «Валенсия»га қарши ўйнайди. 4-тур учрашуви Тошкени вақти билан 19:15 да бошланади.

Киритилди: 16:12, 05.09.2026.
Ўқилди: 2511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик