Кириш Регистрация

Винисиус «Реал»нинг мағлубиятидан сўнг Моуриньога нисбатан ҳурматсизлик қилди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди. «Қироллик клуби» 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Реал»нинг юлдузли вингери Винисиус жамоасининг мағлубиятидан норози бўлди. Якуний ҳакам ҳуштаги янграганидан сўнг бразилиялик футболчи олдига қўлини сиқиш учун келган бош мураббий Жозе Моуриньони эътиборсиз қолдирди. Ҳужумчи «Махсус»нинг мурожаатига тўхтамасдан, майдон бўйлаб ҳаракатини давом эттирди.

Винисиус яқинда Мадрид гранди билан шартномасини 2032 йил июнь ойининг охиригача узайтирган эди. Футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:44, 05.09.2026.
Ўқилди: 8538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик