Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ла Лига. "Атлетик" "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" Испания чемпионати 4-турида ўз майдонида "Атлетико"ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Нико Уильямс, Роберт Наварро ва Ойан Сансет рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мадридликлар сафида иккинчи бўлимда ҳужумчи Хулиан Альварес майдонга тушди. Аргентиналик футболчи мавсумлар оралиғида клубини ўзгартириш истагини билдирганди.

Бильбао жамоаси Ла Лига доирасида 2013 йил январидан бери илк бор "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўшанда ҳам баҳс 3:0 ҳисобида якунланганди.

"Атлетик" 6 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Атлетико" эса 7 очко билан 6-поғонада жойлашган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:58, 05.09.2026.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик