Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема жорий мавсумда Испания чемпионатида 17та ўйинда 16та гол урган. Чемпионлар лигасида эса 4та ўйин ва 4та гол.
Натижада 28 ёшли француз ҳужумчиси ўртача ҳар 69 дақиқада гол киритмоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич бўйича Бензема Европадаги энг яхши футболчи бўлиб турибди.
Ундан кейинги ўринда турган «ПСЖ» форварди Златан Иброҳимович ўртача 81 дақиқада битта гол урган. «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски статистикасида ҳар 82 дақиқада урилган гол мавжуд.













