Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Каньисарес: Невилл узр сўраши ва истеъфога чиқиши шарт

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" жамоасининг собиқ ва фахрий дарвозабони Сантьяго Каньисарес "кўршапалаклар"нинг ҳозирдаги бош мураббийи Гари Невиллнинг кўрсатаётган "шармандали натижалари" туфайли қаттиқ дарғазаб бўлди. У "Валенсия"нинг Испания кубоги ярим финалида "Барселона"га қарши биринчи ўйинни 0:7 ҳисобида бой беришига кескин тарзда муносабатбилдирди.

"Бу "Валенсия"нинг мен кўрган энг ёмон ўйини ва энг ёмон натижаси бўлди. Бу мағлубиятни "Валенсия"нинг 1993 йилда "Карлсруэ"дан 0:7 ва 1995 йилда "Саламанки"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгани билан таққослаш ҳам ўринсиз.

Мен умид қиламанки, бу шармандаликдан кейин бош мураббий мухлислардан узр сўраши ва истеъфога кетиши керак. Балки мен у ҳалигача бу ишни қилмаганидан ҳайрон бўлиб димоғдорлик қилаётгандирман. Лекин мен ўйлайманки, у виждонли инсон", дея ёзган Каньисарес ўз твиттерида.

Маълумот учун, айни вақтда "Валенсия" Ла лига турнир жадвалида 22 турдан кейин 25 очко жамғарган ҳолда 12 ўринда қолмоқда.

Невилл жамоа бошқарувига келган кундан бери "Валенсия" учта турнирда 15та учрашув ўтказди ва 5та мағлубият ҳамда 6та дуранг қайд этди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:54, 04.02.2016.
Ўқилди: 2830 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.