Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га ўтишга мажбурламоқчи — манба

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес "Арсенал"га трансфер таклифи ортидан клуб раҳбарияти билан можарога боргани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Radio Gol маълум қилди.

Манба даъво қилишича, "Атлетико" бош директори Мигель Анхель Хиль Марин аргентиналик форварддан Англия клубига ўтишга рози бўлишни талаб қилган. Бунда футболчининг виза масалалари ва оиласини Буюк Британияга кўчириш билан боғлиқ қийинчиликлари ҳам инобатга олинмагани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Хиль Марин Альварес трансферга рози бўлмаса, у ўйин амалиётидан маҳрум қилиниши мумкинлигини билдирган. Клуб раҳбарияти ҳатто бош мураббий Диего Симеоненинг қарорларига қарши чиқишга ва футболчини уй учрашувлари қайдномасига киритиб, уни мухлислар норозилигига дучор қилишга тайёр экани даъво қилинмоқда.

Материалда айтилишича, можаро вақтида Альварес кучли хавотир ҳолатини бошдан кечирган ва йиғлаб юборган. Раҳбарият билан тортишувдан сўнг футболчи клуб офисини тарк этган.

Альвареснинг атрофидагилар эса клуб томонидан психологик босим ўтказилаётганини асос қилиб, шартномани бекор қилиш масаласида ФИФАга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:10, 27.08.2026.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик