The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн маълум қилишича, "Арсенал" ва Рейс Нельсон футболчининг клуб билан шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилишга келишиб олди.
26 ёшли вингернинг шартномаси бир йилдан камроқ вақтдан кейин якунланиши керак эди. "Арсенал" Нельсон трансфери учун маблағ олмайди, аммо унинг салмоқли маошини тўлашдан халос бўлади.
Футболчининг асосий мақсади мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш. У ўтган мавсумда "Брентфорд" сафида 13 та учрашувда майдонга тушган.
Нельсонда Англия ва хориж клубларидан вариантлар бор, аммо у кейинги жамоасини танлашда шошилмасликка қарор қилган.
Нельсон "Арсенал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2017 йил август ойида дебют қилган.
Футболчи "Арсенал" сафида жами 90 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.













