Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Кечаги ўйинда бўлгани каби бу баҳсда ҳам мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
"Севилья" биринчи бўлим сўнггига келиб "Сельта" дарвозасига дастлабки тўпни йўллади. Иккинчи бўлимда эса андалусияликлар рақиб дарвозасини яна 3 марта ишғол қилишди. Гамейро ўз ҳисобига 2та гол ёзди.
Шу тариқа, "Севилья" амалда финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган ярим финалнинг яна бир учрашувида «Барселона» «Валенсия»ни 7:0 ҳисобида тор-мор этганди.
Испания кубоги, 1/2 финал
Севилья – Сельта 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 45 Рами, 2:0 – 59 Гамейро, 3:0 – 62 Гамейро, 4:0 – 87 Крон-Дели.
Севилья – Рико, Рами, Тремулинас, Коке, Колодзейчак, Кристофоро (Каррису, 70), Нзонзи, Банега (Коноплянка, 74), Витоло, Крон-Дели, Гамейро (Льоренте, 80).
Сельта – Бланко, Кабраль, Кастро, Мальо, Гомес, Васс (Диас, 84), Радоя, Эрнандес, Орельяна, Аспас, Гвидетти (Бовю, 78).
Огоҳлантиришлар: Аспас (21), Гомес (27), Васс (38), Рами (52), Крон-Дели (57), Радоя (81), Льоренте (82), Коке (83).