Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Роналдунинг таваллуд куни ўз йўлига-ю...

Баҳо:
+ | -

Бугун - 5 февраль буюк футболчилар туғилган кун. Бугун замонамизнинг энг моҳир футболчиларидан бири Криштиану Роналду 31 ёшни қарши олмоқда. Бироқ, кўпчилик яна бир қатор футбол афсоналарининг таваллуд айёмини унитиб қўйишаётгандек гўё. Кўплаб нашрларда фақатгина Криштианунинг туғилган куни ҳақида бонг уриляпти. Биз эса бу санада дунёга келган бошқа футболчиларни ҳам ёдингизга солиб қўймоқчимиз.   1. Анвар Солиев    
  Рўйхатни ҳамюртларимиздан бошласак. "Пахтакор"да ўтган йил футболчилик фаолиятига якун ясаган ҳужумчимиз бугун 38 ёшни қарши олмоқда. Солиевга мураббийлик фаолияти давомида улкан ютуқларни, футболчиликда кирита олмаган натижаларга эришишини тилаб қоламиз.   2. Неймар    
  "Бўлажак Пеле", "Неймарадона", "Янги Робиньо" – ким қай ном билан аташидан қитъи назар унинг келажаги буюк. Яқин йиллар ичида (Какадан кейин) Бразилия футболида ундан зўр ўйинча етишиб чиққани йўқ. Неймар иккинчи мучал ёшига тўлди.   3. Карлос Тевес    
  90-йиллар, Буэнос-Айрес. "Карлитос" лақабли болакай бахтсиз ҳодиса сабабли бўйнини куйдириб олди. Даволаниш муолажаси кўнгилдагидек ўтган бўлса-да, боланинг бўйнида катта шиғам қолади. Ўшанда болакайнинг онаси: "Энди фарзандим катта бўлса, дўстлари орасида яккаланиб қолади. Аввалгидек қизларнинг эркатойи бўлиб юролмайди", – деб афсусланганди. "Карлитос" ҳозирда нафақат ўз шаҳрида, балки, Европада кўплаб ҳурлиқоларнинг ёқимтойига айланиб улгурган. Карлос Тевес бугун 32 ёшга тўлди.   4. Аднан Янузай    
  3-4 йил аввал "Кўна қитъа" осмонида порлаган "юлдуз" ҳозир сўнгандек. Бироқ истеъдод ва маҳорат ҳали ўз сўзини айтганича йўқ. Умид қиламизки, Янузайнинг бугунгача кўрсатган ўйини унинг максимали эмас. У бунданам кўпроғига қодир. Бельгиялик ёш футболчи 21 га тўлди.   5. Жованни ван Бронкхост    
  Ушбу "учар голланд" фаолияти давомида кўплаб ТОП клубларнинг "қаноти" бўлган. "Барселона" сафида 105 (5) та, "Фейнорд"да 191 (30) та ўйин ўтказди. Голландия терма жамоасининг сафида эса 106 бор майдонга тушиб, 6 бор гол урган. Бу голлар орасида энг қимматлиси 2010 йил мундиалнинг ярим финалида Уругвай дарвозасига киритилган фантастик гол эди (ўшанда голландлар 3:2 ҳисобида зафар қучгани ёдингизда бўлса керак). Жованни ван Бронкхост 41 ёшда!   Шунингдек, бугун Свен-Ёран Эрикссон - 68, афсонавий Чезари Мальдини - 84 (Паоло Мальдинининг отаси), Вердан Чарлука 30 ёшни қарши олмоқда. Футбол аҳли бундай қаҳрамонларни асло унутмайди. Биз бугун бир қатор футболчиларни унутиб қолдиргандирмиз. Уларни ҳам, қолаверса, яна ўз таваллуд айёмини нишонлаётган кўплаб футбол мухлислари бор. Уларни ҳам бу кун билан қутлаб қоламиз.

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:41, 05.02.2016.
Ўқилди: 9244 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.