Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хосе Мария Мендез: Ўзбекистон футзалчилари дунёнинг исталган жамоасини енгишга қодир

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез 10 февраль куни старт оладиган Осиё чемпионати олдидан жамоанинг олдига қўйилган вазифалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Турнирдаги энг асосий мақсадимиз — шу йилнинг сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бунинг учун Осиё чемпионатида энг кучли бешта жамоа сафига киришимиз керак бўлади.

Бу Ўзбекистон шу кунгача уддалай олмаган жуда мураккаб вазифа саналади. Бу салбий ҳолатга барҳам беришимиз зарур.

Чемпионатдаги бирламчи вазифа ярим финалга чиқиш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Кейинги мақсадларда финал йўлланмаси ва мусобақа ғолиблиги ҳақида ўйлашимиз мумкин бўлади.

Албатта ғолиблик учун асосий даъвогар жамоалар бу Эрон, Япония ва Таиланд терма жамоалари. Бироқ Ўзбекистон ҳам бугунги кунда исталган терма жамоани юта олиш салоҳиятига эга», дея Мендезнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik-Ўзбекистон.

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:39, 05.02.2016.
Ўқилди: 4356 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик