Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Иньеста ҳақида 31та факт

Баҳо:
+ | -

Барселона" футболчиси, 3 карра Чемпионлар лигаси, 2 бора Европа чемпиони ҳамда бир марта жаҳон чемпиони унвонларига эришган Андрес Иньеста ҳақидаги 31та қизиқарли маълумотни эътиборингизга ҳавола этади. 

Андрес 1984 йил 11 майда Испаниянинг Фуэнтеальбилья қишлоғида туғилган. Футболчининг бўйи 170 см, оғирлиги 65 кг.  Жамоаси: “Барселона”. Рақами: 8 Унинг ота-онаси футболга алоқадор бўлмаган. Улар кичик ресторанда официантлик қилишган. Андрес ёшлигида отаси уч ой ишлаб топган пулига олиб берган оёқ кийимини сақлаб қўйган.  Футболчининг икки бувасининг исми ҳам Андрес бўлган.  Иньеста илк профессионал шартнома имзолаган пулига онасига уй олиб берган, отасига эса ишламаслик учун имкон яратган.  Футболчи ёшлигида “Реал Мадрид” жамоасига мухлислик қилган.  Иньеста “Барселона” мактабига 1996 йил сентябрда, 12 ёшида келиб қўшилган.  2001 йилда 17 ёшлик футболчини ўша вақтлардаги жамоа бош мураббийи Серра Феррер асосий таркиб билан машғулот ўтказишга чақирган. Ёш ўйинчи асосий таркиб футболчиларининг кийим алмаштириш хонасини топа олмаган ҳамда мураббий ҳазиллашди деб ўйлаган. Хафа бўлган футболчи уйга қайтиб кетаётган вақтда уни Луис Энрике (жамоанинг ҳозирги бош мураббийи) кўриб қолиб, машғулотга қайтарган. Биринчи машғулотдан сўнг Пеп Гвардиола Иньеста ҳақида шундай деган: “Бир кун биз бу дақиқаларни эслаймиз ва биз билан Андрес Иньеста машғулот ўтказган деб мақтанамиз. У жамоада менинг ўрнимни эгаллайди” 
У “каталонияликлар” сафида 18 ёшида дебют учрашувини ўтказган.  “Барселона”нинг собиқ мураббийи Франк Райкаард Иньеста ҳақида гапираркан: “У тўп узатишларни шундай осонлик билан амалга оширадики, худди болаларга ширинлик улашгандай. Баъзан у дарвозадан ташқари майдоннинг исталган қисмида ҳаракатлана олади деб ўйлаб қоламан”. Терма жамоадаги дебют учрашувини 2006 йил 15 майда Россияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида ўтказган.  Евро-2008 мусобақасида у 6та учрашувда майдонга тушиб, 2та голлик узатмага муаллифлик қилган.  Иньеста ўзининг ҳатто Испанияда ҳам машҳур эмаслигини ҳақида ҳазиллашиб шундай дейди: “2010 йилги жаҳон чемпионатини бошланишидан олдин, тамадди қилаётган эдим. Шунда ёнимга бир аёл яқинлашди. Мен дастхат бериш ёки суратга тушишга тайёрланаётган эдим. Шунда аёл “Илтимос, менга битта кола” деган”, - дейди футболчи.  Иньеста ўз фаолиятидаги энг муҳим вақтда ҳам вафот этган дўсти, “Эспаньол” футболчиси Дани Харкени унутмаган. У 2010 йилги жаҳон чемпионати финалида Голландия дарвозасига “олтин” гол ургач, футболкасидаги ёзувни кўрсатди. У ерда “Дани Харке доимо биз билан” деган сўзлар битилган эди ва бу “Барселона” ҳамда “Эспаньол” футболчилари орасидаги жанжалли ҳолатларга якун ясади. 
Унинг севимли таоми – картофелли жўжа.  Иньеста 2012 йил 8 июлда Анна Ортизга уйланган. Уларнинг Валерия исмлари қизи бор. 
Футболчининг тўйига “Реал” сардори Икер Касильяс ҳам ташриф буюрган.  Андрес ўзи ўйнаган 6та йирик мусобақалардаги финалнинг барчасида ғалаба қозонган. (Чемпионлар лигаси 2006, 2009, 2011. Европа чемпионати 2008, 2012. Жаҳон чемпионати 2010.) Иньеста 2012 йилги Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчи номига сазовор бўлган. 2012 йилда у УЕФА томонидан Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. 
2013 йилда футболчи ўзининг ёшликдаги жамоаси “Альбасете”ни Испаниянинг 4-лигасига тушиб кетишдан сақлаб қолди. Клуб 240 минг евро миқдордаги қарз сабабли қуйи дивизионга туширилиб юборилиши керак эди. Бироқ Андрес клуб ҳисобига 420 минг евро пул ўтказди ҳамда жамоани ўз лигасида сақлаб қолди.   Шунча ютуқларни қўлга киритганига қарамай, футболчи жуда камтар. Ҳаттоки, навбатдаги “Эль Класико” баҳсидан сўнг, Иньеста Пепе билан дўст бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.  Андрес камгаплиги сабабли у ҳақида шундай ҳазил юради: “Иньеста 10та журналист қаршисида 10та итальян футболчиси қаршисидаги вақтдан кўпроқ ҳаяжонланади”. Ҳатто “Реал” собиқ бош мураббийи Дель Боске ҳам ҳазил тариқасида “Иньеста ўз ютуқларига бутсанинг тўпга тегадиган вақтда чиқадиган овоздан ҳам секинроқ шовқин билан эришган”. 
Футболчи учун энг яхши дам олиш жойи бу ўзи туғилиб ўсган Фуэнтеальбилья ҳисобланади.  2014 йилда Андрес футболдаги ютуқлари учун 28 ёшдан ошган ўйинчиларга бериладиган “Golden Foot” мукофотини қўлга киритди.  Иньеста 2014 йилнинг ФИФА томонидан 2014 йилнинг энг яхши ярим ҳимоячилари қаторига киритилган.  Машҳур футбол бошловчиси Василий Уткин Иньестанинг ўйини шундай таърифлаган: “Иньеста ҳақиқий майдонда ўзининг FIFA симуляторидаги кўринишидан яхшироқ ҳаракатланадиган ўйинчи ҳисобланади”. Сўнгсўз ўрнида Андрес Иньеста ўзининг футболчилик фаолиятида киритган энг яхши 15та голни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манба: xabardor.uz
Киритилди: 12:17, 06.02.2016.
Ўқилди: 5071 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.