Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Жавлон Гусейнов: Янги мавсумда мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд этмоқчимиз

Баҳо:
+ | -

Биласиз, айни пайтга келиб Олий Лиганинг барча жамоалари янги мавсумга тайёргарлик жараёнига зўр беришган. Шу жумладан, “Андижон” жамоаси ҳам Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Биз эса “бургутлар” жамоасининг ишонган ҳимоячиларидан бири Жавлон Гусейнов билан клубнинг янги мавсумга тайёргарлиги борасида суҳбатлашдик. Ўтган мавсумда “Андижон” жамоаси сафида 29 та учрашувда майдонга тушган 24 ёшли маҳоратли футболчи тайёргарлик жараёнининг ажойиб руҳда давом этаётганини таъкидлади.

 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай давом этмоқда?

- “Андижон” жамоаси ҳам қолган клублар сингари янги мавсумга ҳозирлик ишларини давом эттирмоқда. Жамоамиз йиғинлар давомида турли хил синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушмоқда. Қолаверса, йиғинга бир қатор янги футболчилар ҳам келиб қўшила бошлади. Таркиб имкон қадар кучайтирилмоқда. Умуман олганда, янги мавсумга ёмон тайёргарлик кўраётганимиз йўқ.

J_GUSEYNOV.JPG

- Клубда бош мураббий ўзгарди, қолаверса янгилар келишда давом этмоқда…

- Ҳа, “Андижон” жамоасини эндиликда барчамизга яхши таниш бўлган мутахассис Бахтиёр Ашурматов бошқаради. Ушбу инсонни юртимизда ҳамма яхши билади. У киши футболчилик даврида айнан менинг позициямда ўйнаган, шу сабабли Бахтиёр аканинг ўйинларига ёшлигимдан хавас қилардим. Мана энди шу инсонни қўл остида ўйнаш насиб этди. Бундан хурсандман. Ишонаманки, Бахтиёр Ашурматов “Андижон” жамоасига чиройли ўйин ва ғалаба руҳини олиб кира олади.

JAVLON GUSEYNOV_AND.jpg

- Жавлон, ўзингиз янги мавсумни ҳам “Андижон”да ўтказасиз. Шундайми?

- Ҳа, яқинда жамоамизнинг янги бош мураббийи билан гаплашиб олдик. У киши менга ишонч билдирмоқда. Мен ҳам ўз навбатида янги мавсумда ўзим кўрсатадиган ўйин билан ушбу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

JAVLON GUSEYNOV.jpg

- Келаётган мавсумда жамоа олдига аниқ бир вазифа қўйилмоқдами?

- Шартнома тузилаётганда клуб раҳбарияти томонидан футболчилар ва жамоа олдига янги мавсумда 10-ўриндан паст бўлмаган натижа қайд этилиши лозим экани таъкидланди. Биз келаётган мавсумда имкон қадар ҳар бир учрашувда яхши ўйин намойиш этиб, кўпроқ очко жамғаришга ва чиройли ғалабалар билан ўз ишқибозларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:30, 06.02.2016.
Ўқилди: 2666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик