Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Юрий Лукин: “Нефтчи” таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп”

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” СК стадионида “Ҳоким кубоги” финал баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” мураббийи Юрий Лукин ҳамда жамоа сардори Акмал Рустамов иштирок этди.

- “Ҳоким кубоги” узоқ тарихига эга бўлган турнир ҳисобланади, - деб гап бошлади “Қизилқум” мураббийи - Яхши эслайман, “Ҳоким кубоги”да хориждан ҳам клублар иштирок этарди. Бу йилги турнир ҳам юқори савияда ўтказилди. Ташкилий масалалар, меҳмонхона, озиқ-овқат,  машғулотлар майдони ва умуман барча-барчаси кўнгилдагидек ташкиллаб берилди. Турнир давомида бир-биридан қизиқарли ўйинларга гувоҳи бўлдик.

- Эртагалик финал борасида нима дейсиз ?

- “Майдон теккис тўп юмалоқ” дейишади. Ҳамма футболда ғалаба қозонишни истайди. Эртага қандай баҳс бўлишини майдондаги ўйин кўрсатиб беради. Олдиндан бирон нарса дейиш қийин.  

- Фарғоналиклар ҳақида фикрингиз ?

- “Нефтчи” жамоасини жуда яхши биламиз. Тарихий жамоа. Фақат сўнгги йилларда қайтадан шаклланмоқда. Таркибида маҳоратли ўйинчилар кўплигини айтиб ўтиш жоиз.

- “Қизилқум”нинг олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилди ?

- Финалдан сўнг жамоа Тошкентга йўл олади. Пойтахтдаги йиғин якунлангач, Навоийга қайтамиз. Ўз қароргоҳимизга борганимизда раҳбарият билан бу борада гаплашамиз, - деди Лукин.

Шунингдек,  жамоа сардори Акмал Рустамов ҳам финал ҳақида фикр билдирди.

- Бу йилги “Ҳоким кубоги” жамоамиз учун ўзгача тайёргарлик жараёни бўлди. Хар бир баҳсга жиддий ёндошдик. “Нефтчи” яхши жамоа. Фарғоналиклар ўтган мавсум барқарор ўйин намойиш этишди. Фёдоров шогирдлари хар бир баҳсда ғалаба учун ўйнашди.  Финал ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта биз майдонга ғалаба учун чиқамиз ва кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Нефтчи”га алоҳида кутилмаган “совға”миз бор  - деди “Қизилқум” сардори.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 21:11, 06.02.2016.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик