Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

“C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати олдидан 10 февраль куни “C” ҳамда “D” гуруҳидан ўрин олган жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб анжуманда “C” гуруҳи жамоалари бош мураббийлари қатнашиб, бўлажак турнир ва унга тайёргарлик борасидаги фикрлари билдан ўртоқлашди.

Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи): “Гуруҳимиз кучли, лекин биз ҳам бўш келмаймиз. Барча учрашувларда охиригача бор кучимиз билан ўйнаймиз. Таркибимизда ёшлар жуда кўп, уларга ишонамиз. Барча мураббийларга омад тилайман”.  

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи): “Мусобақага имкон қадар яхши тайёргарлик кўрдик, баъзи муаммоларни айтмаганда қитъа чемпионатига яхши кайфиятда етиб келдик. Осиё чемпионатида кучли бешталикка кириш учун салоҳиятимиз етади”.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи): “Юз фоиз тайёрландик. Ўйлаган барча режаларимизни амалга оширдик. Вьетнам мамлакатида спорт ва футзалнинг ўсганини исботламоқчимиз. Ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз”.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): “Гуруҳда кучли жамоалар бор. Ўз мақсадимизга босқичма босқич эришмоқчимиз. Мусобақада кўплаб ёш футзалчилар билан иштирок этамиз. Осиё чемпионатида ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.

- Рақибларни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи): “Таиланд ва Вьетнамнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Хитой Тайпеи анча ўзгарган. Барча жамоаларга қарши бир хилда тайёргарлик кўрдик”.

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи): Профессионаллик дегани доим рақибни ўрганиб чиқиш деганидир. Сабаби бу ерда ўтирган ҳар бир мураббий рақибни ўрганмадим демайди. Барча ҳамкасбларимга омад тилайман.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи): Барча рақибларимизни биламиз. Улар турли усулларда турли тактикаларда ўйнашади. Таиланд гуруҳимиз фаворит. Улар нафақат гуруҳда балки мусобақада фаворит. Хитой Тайпеи ва Тожикистон терма жамоалари ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо биз уларга қарши чора тадбирлар ишлаб қўйганмиз. Ўйинларда уларни ишлатишга ҳаракат қиламиз.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): Вьетнам терма жамоаси охирги йилларда жуда кучайди. Бруно Гарсия жуда тажрибали мураббий, у яхши иш олиб борди. Биринчи ўйин доим қийин бўлади. Менимча бу ўйин мусобақани безаб беради деб ўйлайман.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:28, 10.02.2016.
Ўқилди: 2731 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.