Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Навбаҳор": Легионерларни келиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг бугунги кунга режалаштирилган машғулотлари ҳам якунланди. Таркибда бугун ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Айни пайтда талабчан мухлисларимизни таркибдаги янгиликларни интизорлик билан кутаётганликларини яхши тушиниб турибмиз. Лекин, таркибга бирор-бир футболчи қўшилмагандан кейин кимдир қўшилди деб нотўғри маълумот ҳам бера олмаймиз. Шу сабабли, вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш мақсадида футболчилар билан музокараларга киришишган. Гаплашилаётган футболчиларнинг икки нафарини хорижик эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Легионерларни юртимизга етиб келишлари учун амалга ошириладиган хужжат ишлари якунига етказилди. Эндиликда, ушбу футболчиларга Ўзбекистонга киришга рухсат берувчи виза берилса кифоя. Бу масала шу кунларда ўз ечимини топиши керак.  Эртага бўлиб ўтадиган машғулотларга эса маҳаллий бўлган икки нафар футболчини қўшилиши кутилмоқда. Бу борада янгилик бўлиши билан расман маълумот берамиз.
Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинида умумий ҳисобда 21 нафар футболчи иштирок этмоқда. Мухлисларимизнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда машғулотларда қатнашаётган таркиб билан таништириб ўтамиз.
Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов, Алибек Туробов;
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамситдинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Хайрулло Каримов, Азизбек Ғуломхўжаев;
Ярим ҳимоячилар: Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Равшан Асланов, Сардор Азимов;
Ҳужумчилар: Мўйдин Мамазулумов, Тимур Аюпов, Олександр Пишур, Анвар Ражабов, Шоҳжаҳон Аббосов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:07, 11.02.2016.
Ўқилди: 3490 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик