Кириш Регистрация
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой 1-1 Атлетико
22/01 01:00 Бавария 2-0 Юнион
22/01 01:00 Марсель 0-3 Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл 3-0 ПСВ
22/01 01:00 Славия 2-4 Барселона
22/01 01:00 Челси 1-0 Пафос
22/01 01:00 Ювентус 2-0 Бенфика
22/01 01:00 Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Испания кубоги. «Севилья» иккинчи финалчига айланди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг иккинчи финалчиси номи аниқ бўлди. Ярим финалнинг жавоб ўйини доирасида "Сельта" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Кутилганидек андалусияликлар финал йўлланмасини қўлга киритди.

Биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида ютқазганига қарамай, "Сельта" жавоб ўйинида охиригача курашди. Учрашувнинг 35 ва 55-дақиқаларида Аспас иккита гол уриб, виголикларда умид чироқларини ёқди. Боиси, қолган дақиқаларда киритилажак яна иккита тўп учрашувни қўшимча бўлимларга ўтказарди. Аммо "Севилья" футболчиси Банега тезда битта жавоб тўпига муаллифлик қилди ва амалда ўйиндаги интригани йўққа чиқарди. Боз устига, учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Коноплянка ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, "Севилья" Испания кубогининг финалига чиқди ва соврин учун "Барселона" билан баҳс олиб боради.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Сельта – Севилья 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 35 Аспас, 2:0 – 55 Аспас, 2:1 – 57 Банега, 2:2 – 87 Коноплянка.
Сельта – Бланко, Гомес, Мальо, Планас, Орельяна, Васс (Кастро, 65), Диас (Радоя, 69), Эрнандес, Бонгонда, Аспас, Гвидетти (Хосеп Сенье, 72).
Севилья – Рико, Колодзейчак, Рами, Эскудеро, Каррису (Кристофоро, 63), Банега (Коноплянка, 72), Иборра (Нзонзи, 56), Крон-Дели, Витоло, Коке, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Планас (20), Банега (30), Рико (59), Эрнандес (77), Гамейро (87), Нзонзи (89).
Четлатиш: Нзонзи (90).
Биринчи ўйин: 0:4

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:42, 12.02.2016.
Ўқилди: 3794 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.