Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Локомотив” кўригида руминиялик Флорин Костя

Баҳо:
+ | -

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига янги футболчи келиб қўшилди. Руминиялик Флорин Костянинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у кейинги фаолиятини жамоамизда давом эттириши мумкин.

Тўлиқ исм-шарифи Флорин Константин Костя бўлган ҳужумчи 1985 йил Руминиянинг Дрэгэшани шаҳрида туғилган. Фаолиятининг асосий қисмини Руминия чемпионатида ўтказган Костя умумий ҳисобда 70 та гол уришга муваффақ бўлган. Руминия терма жамоаси сафида 6 та беллашувда майдонга тушган.

“Локомотив” сафида ҳорижлик 1 та ҳимоячи ва 1 та ярим ҳимоячи бор. Сербиялик Неманья Яничич ҳамда грузиялик Кахи Махарадзе 2016 йилги мавсумни “темирйўлчилар” сафида ўтказишади. “Локомотив” шунингдек яна бир нафар легионер билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада асосан ҳужум чизиғи вакиллари кўрикдан ўтишмоқда. Флорин Костяга қадар Черногория ҳамда Сербия мамлакатларидан ташриф буюрган ҳужумчилар клуб лагерида бўлиб қайтишган, аммо уларнинг ҳаракатлари маъқул келмаганди.

Флорин Костя футбол мухлисларимиз учун номи таниш бўлган “Университатя”, “Стяуа”, “ЧФР”, шунингдек, Туланинг “Арсенал” клублари сафида ўйнаган. Техникаси юқори бўлган Костя ҳозир 30 ёшда. Ундан талаб қилинадигани “Локомотив” ҳужум чизиғида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилардан устун эканлигини қисқа вақт давомида кўрсата олиш. Легионер бунинг уддасидан чиқа олмаса, унга жавоб бериб юборилади.

Тошкент вақти билан 12:00 да Флорин Костя “темирйўлчилар” либосидаги биринчи машғулотини ўтказади. 19:00 да эса катта эҳтимол билан Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Қайд этиш керак, мазкур беллашувда “Локомотив”нинг миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчиси иштирок этмайди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:39, 14.02.2016.
Ўқилди: 4163 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.