Кириш Регистрация

Жоау Феликс: «Гапирсам, бу лигани фош қилиб қўяман»

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Анге Постекоглу жамоаси 5-тур доирасида сафарда «Ал-Иттиҳод»га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Учрашувдан кейин «Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс журналистларга интервью беришдан бош тортди. Бироқ уларнинг олдидан ўтиб кетаётиб, кескин фикр билдирди.

«Мен сизлар билан гаплашмайман. Чунки фикримни айтсам, бу лигани фош қилиб қўяман», — дея португалиялик футболчининг сўзларини Al Nassr Zone келтирмоқда.

«Ан-Наср» 12 очко билан Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Пешқадам «Ал-Ҳилол» эса ҳозирча очко йўқотмади ва 15 имкониятдан 15 очко жамғарган.

Киритилди: 08:15, 06.09.2026.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик