Италиянинг "Палермо" жамоаси расмий сайтида лавозимга тайинланганига 5 кун бўлган Жованни Босининг истеъфога чиқарилгани ҳақида маълум қилинди. Унинг ўрнига ўтган йилнинг ноябрида ишдан бўшатилган мутахассис Жузеппи Якини қайтарилган.
Моси жамоага тайинлангач, Италия А сериясида фақат битта ўйин ўтказди. "Торино"га қарши кечган бу баҳс сицилияликларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Боси ўзидан олдинги мураббий Гильермо Скелоттога УЕФА лицензияси берилмагани учун таклиф этилганди.
Унинг ўрнига қайтарилган Якини 2015 йилнинг 10 ноябрида ишдан ҳайдалганди. Ўтган вақт ичида ундан кейин жамоани 4 мутахассис бошқаришга улгурди: Давиде Баллардини, Жованни Тедеско, Гильермо Скелотто ва Жованни Боси. Шу тариқа, "Палермо" президенти Маурицио Дзампарини мавсум давомида беш марта мураббий ўзгартирди.
Маълумот учун, айни вақтда "Палермо" А сериянинг 25 тур ўйинларидан кейин 26 очко билан 15 ўринда жойлашган.