Кириш Регистрация

Жесси Марш: «Ўзбекистон осонликча имконият бериб қўядиган жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақидаги умумий фикрларингиз қандай?

— Ҳа, умуман олганда, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Жамоамизда кўплаб яхши индивидуал чиқишлар бўлди. Ўйиндан кейин ҳам гаплашдик: агар айрим жиҳатларни янада яхшиласак, учрашувни янада кўпроқ назорат қила оламиз. Аммо Ўзбекистон осонликча имконият бериб қўядиган жамоа эмас. Улар ҳимояда жуда ишончли ҳаракат қилишади. Биз иккита гол урдик, яна кўпроғини ҳам киритишимиз мумкин эди. Қарши ҳужумларда жуда хавфли кўриндик ва кўплаб футболчилар яхши ўйин намойиш этди.

Кўп йигитларнинг деярли 100 фоиз тайёр ҳолатга келгани, жисмоний жиҳатдан яхши кўрингани қувонарли. Шунинг учун натижадан мамнунман. Бу биз учун яхши биринчи учрашув бўлди. Энди бу ўйиндан хулоса чиқариб, кейинги баҳсда янада кучлироқ бўлишимиз керак.

— Кўплаб қоидабузарликлар бўлган ва жароҳатдан қайтаётган футболчилар иштирок этган шундай оғир шароитда мураббий сифатида ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Хавотир бор эдими?

— Йўқ, йўқ. Майдон аслида яхши ҳолатда эди. Ҳа, сирпаниш ва кескин тўп олиб қўйишлар учун шароит бор эди, лекин умуман олганда майдон яхши ҳолатда. Баъзи шундай учрашувларда футболчилар жароҳат олишдан қўрқиб, интенсивликни пасайтириб қўйишади.

Биз эса, жароҳатлар билан боғлиқ вазият қандай бўлишидан қатъи назар, диққатни йўқотмаслигимиз кераклигини таъкидладик. Ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз, олдинга ҳаракат қилишимиз, мақсадларимизга содиқ қолишимиз ва ўсиш ҳамда ривожланишда давом этишимиз лозим. Шунингдек, келажакдаги ўйинларга пухта тайёргарлик кўришимиз керак.

Менимча, йигитларнинг руҳий ҳолати бугун мутлақо идеал даражада бўлди. Бу эса яхши ўйин кўрсатишимиз ва муносиб ғалабага эришишимизга ёрдам берди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:47, 02.06.2026.
Ўқилди: 3776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6552]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3614]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3206]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2831]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2697]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2202]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2107]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2026]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1790]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик