Кириш Регистрация

Бернарду Силва Испания топ-клубига ўтишга яқин — бу «Барселона» эмас

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда. Манбага кўра, «матрасчилар» ярим ҳимоячини шу ҳафта охиригача ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Клуб раҳбарияти «Барселона»нинг Силвага жиддий қизиқиши борлигига ишонмайди. Уларнинг фикрича, бу миш-мишлар футболчининг маош борасидаги талабларини оширишга уриниши бўлиши мумкин.

31 ёшли Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бироқ у 2025/26 йилги мавсум якунлангач, клубни тарк этишга қарор қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Силванинг трансфер қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:06, 02.06.2026.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик